У 1999 йилдан буён мактаб-интернати ўқув-тарбия ишлари бўйича директор ўринбосари вазифасида ишлаб келмоқда. 1960 йил 31 майда Андижон вилоятининг Балиқчи туманида туғилган. Ҳозирда Андижон вилояти Балиқчи туманининг Чинобод шаҳарчаси Омонариқ маҳалла фуқаролар йиғини “Шоҳкўча” 24-хонадонда яшайди. 5 нафар фарзанднинг онаси. 1983 йил Андижон давлат педагогика институтининг биология факультетини тамомлаган. 2010 йилда Халқ таълими вазирлигининг “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган.